10 Июн 2024 йил 407

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Экалогик маданият: бугун ва келажак” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 10 июнь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Экалогик маданият: бугун ва келажак” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Сурхондарё вилояти Экалогия бошқармаси бўлим бошлиғи Т.Бойқобиловнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг 2024 йил 30 май кунидаги тегишли буйруқлари билан бир қатор раҳбар ва ходимларга навбатдаги офицерлар таркибининг подполковник ва майор махсус унвонлари тантанали равишда топширилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан Жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар Республиканинг барча ҳудудларидаги Ички ишлар органлари тизимларида “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланганлиги муносабати билан ушбу ойликда барча шахсий таркиб ҳалоллик билан хизмат олиб боришлари ва фаол иштирок этишга чорлаб, ойиликниг ўн кунлиги доирасида баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама қилинди.

Text to speech