28 Июл 2025 йил 94

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 28 июль куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Учқун Якубов иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Одам савдоси – давр муаммоси” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, “Барқарор Ҳаёт” Халқаро Ижтимоий-маърифат маркази" ҳуқуқшуноси Нурмухаммад Қурбоновнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиси подполковник Қувонч Қодиров томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси 2025/2026-ўқув йили учун кундузги таълим бакалавриатининг “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналишига қўшимча танлов ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида маълумотлар берилиб танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан ИИВ томонидан юборилган тегишли кўрсатма ва топшириқлар етказилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилиб, шахсий таркибнинг жинговар шайлиги, билим савиясини янада ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.

Шундан сўнг, содир этилган жиноий қилмишларини пора эвазига оғдириб олмоқчи бўлган шахснинг қилмишини фош этиб, ўзига таклиф қилинган порани рад этиб жамиятда коррупцион жиноятларга муросасиз кураш олиб боришда хизматдошларига ўрнак бўлиб келаётган Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси катта лейтенант Дилшод Абдукаримов вилоят ИИБ бошлиғининг пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Text to speech