Сурхондарё вилояти ИИБда фуқаролар учун тергов ва суриштирув соҳасига оид навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Сурхондарё вилоятида доимий равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 26 июль куни,
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Хуршид Атаназаров томонидан Термиз шаҳар, Ангор ҳамда Термиз тумани фуқаролари учун Термиз шаҳрида
навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган
фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар
беришга қаратилиб, бунинг учун масъул
ходимлар қатнашишлари таъминланди.
Қабул давомида, Тергов бошқармаси
бошлиғи томонидан жами 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Ушбу 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, 6 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса 4 та мурожаатлар вақт талаб қилганлиги боис масъул ходимларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.