26 Июл 2025 йил 532

Сурхондарё вилояти ИИБда тергов бўлинмалари шахсий таркиби ўртасида ўқув машғулоти ўтказилди.

Куни кеча Сурхондарё вилояти ИИБда видео селектор тарзида, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов бўлинмалари шахсий таркиби, шунингдек Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Сурхондарё вилояти бўлими мутахассислари ҳамда Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси ходимлари иштирокида “Юридик ёрдам ахборот тизимини йўлга қўйиш ҳолати” ва “судга оид ёнғин ва электро-техникавий экспертиза”  мавзуларида ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида иштирокчиларга мавзу юзасидан батафсил маълумотлар берилиб, ушбу турдаги ҳолатлар бўйича амалиётда юзага келаётган муаммолар атрофлича ўрганилишлиги, келгусида тергов қилиш давомида йўл қўйиб келинаётган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш юзасидан амалий тушунчалар берилди.

Ўқув машғулоти якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Text to speech