Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси – амалда мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 26 май куни вилоят ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари, Бахтиёр Иноқов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиевлар иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси – амалда” мавзусида маънавият ва маърифат дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети
Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири, Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори
(PhD) Тўлқинжон Холияровнинг маърузаси тингланди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари
шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида”ги
низомининг мазмун моҳияти вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими бошлиғи подполковник Алишер
Турсунов ҳамда Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш
хизмати бошлиғи ўринбосари майор Нодир Холиқовлар
томонидан тушунтирилди.
Бундан ташқари, Республика
ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда
хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари, коррупцион жиноятларга муросасизлик билан
кураш олиб бориш, шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда
қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.
Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари Б.Иноқов томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди. Шунингдек, вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли топшириқлар берилди.