Сурхондарё вилояти ИИБда “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосидаги ишлар изчиллик билан давом этмоқда
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва
кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик
таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари ҳамда Денов туман ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий
ишлар бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда “Ходим психолог ҳузурига
эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида, Денов тумани Ички ишлар
бошқармаси таркибида хизмат қилаётган ходимларнинг оиласи, уларнинг турмуш
шароитларини ўрганиш мақсадида, яшаш хонадонларига борилиб ҳолидан хабар
олинди. Ташриф буюрилган хонадонларнинг муаммолари ўрганилиб, ходимлар ва
уларнниг оила аъзолари билан психологик суҳбатлар ўтказилди.
Бунда асосий эътибор мутахассис-психологлар
томонидан ходималарнинг оиласида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни
олдини олишга қаратилди.
Бу каби чора-тадбирлар доимий равишда Сурхондарё вилояти ИИБнинг
мутахассислари томонидан, ходимлар билан психологик тренинг ва учрашувлар
кўринишида ташкил қилиниб, керакли ва зарур бўлган тавсия ҳамда маслаҳатлар
бериб борилмоқда.