Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Аёлларнинг бахти – халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 4 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида
вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео
селектор тарзида “Аёлларнинг бахти – халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир”
мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан Термиз муҳандислик технология институти узбек тили ва адабиёти
кафедраси катта о'қитувчиси Н.Худоёрованинг маърузаси тингланди.
Шундан
сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта
давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги
маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси
Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб
эшиттирилди.
“Маънавият
ва маърифат” дарси давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош
бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи томонидан баъзи
ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши
ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги
хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.
Шунингдек, ўз хизмат вазифасига
сидқидилдан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб, коррупцион жиноятларнинг олдини
олишда намуна кўрсатиб келаётган Жамоат
хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тўртинчи сафарбар
гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори ҳамда Термиз
шаҳар ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги
хизмати 2-сон ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика
инспектори бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо
совғаси билан тақдирланиб, эл-юрт олдида қилаётган хизматлари эътироф этилди.