25 Ноябр 2024 йил 713

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Терроризм ва экстремизм – чегара билмас, миллат танламас иллат” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Терроризм ва экстремизм – чегара билмас, миллат танламас иллат” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, ВИИБ ТҚХ ТҚКБ мафкуравий тарғибот бўлими мутахассиси И.Суюновнинг презентацияси ҳамда маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Б.Иноқов томонидан тизимда эълон қилинган долзарб 50 кунлик доирасида вилоятимиз ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, фуқаролар осойишталигини, йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан барча шахсий таркибга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинганлиги шахсий таркиб эътиборига етказилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментидан келган ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликларни бирма-бир ўқиб эшиттириб ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан маъул раҳбарларга топшириқлар берди.

 Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдириб ўтилди.

Text to speech