Сурхондарё вилояти ИИБда “Мустақиллик” байрами муносабати билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.
Саф кўригини ўтказиш давомида бириктирилган раҳбар ва масъул ходимлар томонидан шахсий таркибнинг белгиланган формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига амал қилиши, ташқи кўриниши, хизмат гувоҳномаларини мавжудлиги ва табел қуролларининг бириктирилганлигига ҳамда уларнинг саф тайёргарлик даражасига алоҳида эътибор қаратилди. Саф кўригини ўтказиш давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш борасида вилоят Ички ишлар органларининг барча раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, саф кўригида иштирок этган ходимларнинг саф
тайёргарлик кўникмаларини ошириш мақсадида, сафдан чиқиш ва сафга қайтиш, ҳарбийча
салом бериш ҳамда тантанали юриш усулларини мукаммал ўзлаштиришларига алоҳида эътибор
қаратилиб амалий машғулотлар ўтказилди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ ва соҳавий хизматларда ташкил этилди.