26 Феврал 2024 йил 326

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Янги Ўзбекистон – инсон шаъни ва қадр-қиммати устувор мамлакат” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 26 феврал куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда барча шаҳар-туман ИИБ шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Янги Ўзбекистон – инсон шаъни ва қадр-қиммати устувор мамлакат” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети тарих фанлар дўктори профессор Пардаев Тошкенбой Ражабовичнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ва вилоятимиз ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, Ўзбекистон Республикаси ИИБ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда вилоят ИИБ ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланган   ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ салбий ҳолатлар акс этган видеофилм шахсий таркиб эътиборига намойиш этилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Ш.Шадиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИБ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Қ.Самандаровлар томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.

Шунингдек, вилоятимиз ҳудудида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ўтказилиб, келинаётган Маънавий ва маърифий ҳамда Спорт мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритган вилоят ИИБнинг бир гуруҳ ходимлари бошқарма бошлиғининг пул мукофотлари билан тақдирланиб, эл-юрт олдида қилаётган хизматлари эътироф этилди.

Text to speech