22 Сентябр 2025 йил 132

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Бошқарув психологияси” мавзусига бағишланди.

 Жорий йилнинг 22 сентябрь куни вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, майор Нодир Холиқов иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Интизом ва қонунийлик – хизматнинг асосий қоидаси” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз давлат педагогока институтининг “Амалий психология” кафедраси катта ўқитувчиси Бахтиёр Ахмедовнинг маърузаси тингланди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида маълумотлар берилиб танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғининг Юридик масалалар бўйича ўринбосари, подполковник Мурод Шаймардонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти, ҳужжатларни юритиш тартиб қоидалари тушунтирилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Назаорат лицензиялаш фаолияти гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори, подполковник Ҳусниддин Умбаров томонидан фуқаролар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ов қуроли ва ундан фойдаланиш тартиб қоидалари ҳақида маълумотлар берилди.

Шу билан бир қаторда, ИИВ томонидан юборилган тегишли кўрсатма ва топшириқлар етказилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилиб, шахсий таркибнинг жинговар шайлиги, билим савиясини янада ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.

Text to speech