11 Март 2025 йил
1044
Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги фуқаролар учун қабул ўтказилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий yeчим топиш мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида доимий равишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ биносида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун масъул ходимларнинг иштироки таъминланди.