21 Июл 2025 йил 393

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Ходимларнинг ижтимоий ҳимояси доимий эътиборда” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 21 июль куни вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари бахтиёр Иноқов, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари Шерзод Шадиев ҳамда Учқун Якубовлар иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Маърифатли ёшлар – миллат фахри” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари Нодир Холиқовнинг маърузаси тингланди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида маълумотлар берилиб танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари томонидан ИИВ томонидан юборилган тегишли кўрсатма ва топшириқлар етказилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилиб, шахсий таркибнинг жинговар шайлиги, билим савиясини янада ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида спортнинг Кураш тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасида фахрли ўринларни қўлга киритган вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядининг бир гуруҳ ходимлари вилоят ИИБ бошлиғининг пул мукофотлари билан рағбатлантирилган бўлса, узоқ йиллар ички ишлар органлари тизимида самарали фаолият олиб борган майор Фарход Холтўраев тантанали равишда пенцияга кузатилди.

Text to speech