Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Ўзбек тили - онажоним тили бу” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 20 октябрь куни вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, майор Нодир Холиқов иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Ўзбек тили - онажоним тили бу (21-октябр - Ўзбек тили байрами куни)” мавзусида маънавият ва маърифат дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз Давлат Университети ўзбек тилшунослиги кафедраси
ўқитувчиси - Филология фанлари бўйича фалсафа доктори Зохир Кенжаевнинг мавзу юзасидан маърузаси тингланди.
Маънавият
ва маърифат дарси давомида, “Уч авлод учрашуви” ҳам ташкил этилиб, иштирок
этаётган ички ишлар фахрийлари ўзларининг ўгитлари билан ўртоқлашди.
Бундан ташқари, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан
таъминлаш хизмати Жисмоний ва жанговар тайёргарлиги бўлими бошлиғи, майор Ҳусан
Нурматов томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 10
октябрь кунида “Ички ишлар
органлари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш, малака тоифасини
бериш ҳамда рейтинг баҳолаш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги 600 сонли
буйруғи мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилиниб, барча шахсий таркиб эътиборига
янги тартиб-қоидалар тушунтирилди.
Республика
ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда
хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий
хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими
томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя
қилишлари тўғрисида маълумотлар берилиб танқидий фикрлар билдирилди.
Шу билан бир қаторда, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарининг Ташкилий-штат ишлари бўйича ёрдамчиси, подполковник Бахтиёр Чориев томонидан Ички ишлар вазирлиги тузилмасига оид ислоҳотлар, Ички ишлар органларининг имиджи юксалишига сабаб бўлаётган омиллар, ИИВ таълим муассасалари фаолиятига оид ислоҳотлар, тизимда жорий этилган янги механизмлар, моддий-техник таъминоти, Йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, хдимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, Ички ишлар вазирининг соҳавий хизматлар фаолиятига оид янги буйруқлари, ташкилий ва бошқа масалалар бўйича маълмуотлар берилди.