Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Бобур – адолатли шоҳ ва буюк шоир (14-феврал – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун)” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 17 февраль куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Бобур – адолатли шоҳ ва буюк шоир” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз Давлат Университети қошидаги Академик лицейи
тарих фани бош ўқитувчиси Жаҳонгир Усмоновнинг
маърузаси тингланди.
Шундан сўнг, Республика
ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда
хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий
хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи
подполковник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат
интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.
Бундан
ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш
туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар
томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан
бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди. Шунингдек, вилоят ҳудудида
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши
лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли топшириқлар берилди.
Шу билан
бирга, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бошқармаси бошлиғи, подполковник Аброр Худойбердиев Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2025 йил 3 январ кунидаги 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш борасида
амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳусусида сўз юритиб, ўзининг таклиф ва
мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Бундан
ташқари, вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи етакчи
юрисконсульти, подполковник Мурод Шаймардонов томонидан шахсий таркиб
эътиборига Ички ишлар органларига оид норматив ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумотлар етказилди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан таклиф этилган порани олишдан рад этиб, хизматдошларига ўрнак кўрсатиб, коррупцияга муросасизлик билан қарши курашишда ўз ҳиссасини қўшган ички ишлар органлари ходими вилоят ИИБнинг қимматбаҳо совғалари билан муносиб равишда рағбатлантирилди.