13 Январ 2025 йил 445

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Мард бор жойда-чекинар хатар” (14-январ-Ватан ҳимоячилари куни) мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 6 январ куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Мард бор жойда-чекинар хатар” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз Давлат университети Жахон тарих кафедраси катта ўқитувчиси, тарих фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори Икромжон Умаровнинг маърузаси тингланди.

Шунингдек, ИИВ томонидан тақдим қилинган ҳафта давомида Республикамизга оид ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-иқтиқодий, сиёсий,  маънавий-маърифий, фан ва медицина соҳаларида қилинган янгиликлар воқеа ва ҳодисалар ҳақида тайёрланган видео лавҳа шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбсари Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди. Шунингдек, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли топшириқлар берилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси якунида, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғи билан вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди бошлиғи майор Абдулла Холиёровга навбатдаги “подполковник” махсус унвони тантанали равишда топширилди.

Text to speech