Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Хонлик даврида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 16 декабр куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Хонлик даврида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз
Давлат Университети Тарих фанлари доктори профессор Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси
тингланди.
Шундан сўнг, Республика
ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда
хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий
хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник
Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда
қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.
“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг
тегишли буйруқлари билан Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар
билан таъминлаш хизмати психологик таъминлаш гуруҳи катта психолог-полиграфологи
катта лейтенант Мирсаид Қодиров Ички ишлар
вазирлигининг “Эсдалик қўл соати”
билан ҳамда Термиз шаҳар Ички ишлар
бошқармасининг “Маънавият ва маърифат хонаси” 2024
йил 30 ноябрь куни “Ички ишлар органларида “Намунали маънавият ва маърифат хонаси” кўрик-танловида иштирок
этиб, фахрли учинчи қўлга киритгани учун Учинчи даражали диплом ва ўн
миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғи билан ички ишлар
органлари тизимида узоқ йиллар самарали хизмат олиб борган Сафаров Сайдулло Қаршибоевичнинг
хизматлари эътироф этилиб, тантанали равишда пенцияга кузатилди.
Дарс давомида, вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи етакчи юрисконсульти подполковник Мурод Шаймардонов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарининг Ташкилий штат ишлари бўйича ёрдамчиси, подполковник Бахтиёр Чориевлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқларига киритлган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун моҳияти тушунтирилди.