Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 27 январ куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва Оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бош мутахассиси
Одил Худойқуловнинг маърузаси
тингланди.
Шунингдек, ИИВ томонидан
тақдим қилинган ҳафта давомида юртимизда ва хорижда
рўй бераётган аҳамиятга молик воқеалар тавфсилоти бўйича видео ролик шахсий таркиб
эътиборига ҳавола этилди.
Шундан сўнг, Республика
ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда
хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий
хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи
подполковник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат
интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.
Бундан
ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш
туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар
томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан
бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди. Шунингдек, вилоят ҳудудида
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши
лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, хизмат фаолияти давомида раҳбарият томонидан берилган топшириқларни виждонан бажариб, сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходими Д.Ибрагимовнинг ота-онасига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Вазирининг “Миннатдорчилик” номаси тантанали равишда топширилди.