Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги фуқаролар учун қабул ўтказилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида доимий равишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Хуршид Атаназаров томонидан Шеробод, Музработ ҳамда Бойсун тумани фуқаролари учун вилоят ИИБ
биносида навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг
муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга
қаратилиб, бунинг учун масъул
ходимларнинг иштироки таъминланди.
Қабул давомида, Тергов бошқармаси
бошлиғи томонидан жами 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Ушбу 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, 7 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 4 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб, ижроси бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан назоратга олинди.