Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Келажак яратувчилари (1-октябр-Ўқитувчи ва мураббийлар куни)” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 30 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник
Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари
шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Келажак яратувчилари (1-октябр-Ўқитувчи
ва мураббийлар куни)” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси
ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан Термиз шаҳар 18-сонли мактаби ўқитувчиси Д.Хайитованинг
маърузаси тингланди.
Шунингдек “Маънавият
ва маърифат” дарси давомида, Ангор тумани ишга марҳамат Моно маркази статистика
бўлим бошлиғи И.Тўраев томонидан Сурхондарё вилояти ИИОларида хизмат қилиб келаётган
ходим ва ишчи хизматчиларнинг оила аъзоларини Ангор тумани ишга марҳамат Моно маркази
фаолияти билан таништириш ҳамда ўқишга йўналтириш мақсадига қаратилган
таклифлари ва тавсиялари етказилди.
Шундан сўнг,
Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган
қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга
ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида
танқидий фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Бундан
ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбсари подполковник Ш.Шадиев ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаровлар
томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий
риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги
хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ
бошлиғининг буйруғи билан ички ишлар органлари сафида узоқ йиллар фаолият олиб
борган подполковник Дурдиев Ўткир Кадирович ҳамда Маматов Абдумўмин
Раҳмонқуловичлар “Қуролли кучлар заҳираси”га олиниб, пенцияга тантанали равишда
кузатилди.