19 Ноябр 2024 йил 548

Сурхондарё вилояти ИИБда Навбатчилик қисмлари ходимлари иштирокида 2024-йилнинг ўтган 10 ой давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан видео селектор шаклида йиғилиш муҳокамаси бўлиб ўтди.


Навбатчилик хизмати мамлакатимиз ҳудудида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва тезкор ёрдам кўрсатишга қаратилган муҳим хизматлардан биридир.

Ушбу хизматнинг самарали ишлаши, жамиятда хавфсизликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди.

Жорий йилнинг 19 ноябр куни Сурхондарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи С.Б.Хакимов раҳбарлигида, вилояти ИИОларнинг Навбатчилик қисмлари ходимлари иштирокида 2024-йилнинг ўтган 10 ой давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан видео селектор шаклида йиғилиш муҳокамаси бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма ва Ҳарбий сафарбарлик бўлими ходимлари томонидан ўқув семинари  ўтказилди.

Text to speech