Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Коррупсияга қарши курашиш – давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил.”мавзусига бағишланди
Жорий йилнинг 18 нояябрь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Коррупсияга қарши курашиш – давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил.” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан, Сурхондарё вилояти Коррупсияга
қарши курашиш ҳудудий Кенгаши аъзоси Холмирзаев
Абдулла Раҳмоновичнинг маърузасии тингланди.
Ўқув дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдириб ўтилди