18 Август 2025 йил 52

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш хавфсизлик кафолати” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 18 август куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Учқун Якубов ҳамда  вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Нодир Холиқовлар иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш хавфсизлик кафолати” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети “Транспорт муҳандислиги ва логистикаси” кафедраси ўқитувчиси, Аслидин Абдирашидовнинг маърузаси тингланди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида маълумотлар берилиб танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, ИИВ томонидан юборилган тегишли кўрсатма ва топшириқлар етказилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилиб, шахсий таркибнинг жинговар шайлиги, билим савиясини янада ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.

Шу билан бир қаторда жамиятда коррупцион жиноятларга муросасиз кураш олиб боришда, сафдошларига ўрнак бўлиб хизмат қилиб келаётган Қумқўрғон тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими, профилактика инспектори вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғи билан пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

Text to speech