18 Март 2024 йил 433

Сурхондарё вилояти ИИБда хизмат қилаётган аёл ходималар билан жанговар тайёргарлик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022-йил 22-сентябр кунидаги "Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида"ги 383-сонли буйруғи асосида.

         Ички ишлари органлари ходимларини жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини янада ошириш мақсадида ҳафтада бир маротаба ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

         Жорий йилнинг 18 март куни Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими ходимлари томонидан, бошқармада хизмат қилаётган аёл ходималар билан жанговар тайёргарлик ўқув машғулотлари ўтказилди.

         Машғулотда аёл ходималарга ўқ-отар қуролларнинг тактик-техник хусусиятлари тушунтирилиб, уларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича кўникмалари оширилди. Шундан сўнг синовлар қабул қилинди.

         Ички ишлар органлари ходимларининг жанговар тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган бу каби ўқув машғулотларига вилоятнинг барча таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар жалб этиб келинмоқда.

 

Text to speech