18 Март 2024 йил 635

Сурхондарё вилояти ИИБда саф кўриги ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги 2024-йил 9-март кунидаги 82-сон Фармойиши ҳамда ИИВнинг 2024-йил 16-март кунидаги 2/2-500-сонли кўрсатмаси ижросини таъминлаш, шунингдек шахсий таркибни формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари шахсий таркиби билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.

Саф кўригини ўтказиш давомида бириктирилган раҳбар ва масъул ходимлар томонидан шахсий таркибнинг белгиланган формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига амал қилиши, ташқи кўриниши, хизмат гувоҳномаларини мавжудлиги ва табел қуролларининг бириктирилганлигига ҳамда уларнинг саф тайёргарлик даражасига алоҳида эътибор қаратилди. Саф кўригини ўтказиш давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш борасида вилоят Ички ишлар органларининг барча раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, саф кўригида иштирок этган ходимларнинг саф тайёргарлик кўникмаларини ошириш мақсадида, сафдан чиқиш ва сафга қайтиш, ҳарбийча салом бериш ҳамда тантанали юриш усулларини мукаммал ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратилиб амалий машғулотлар ўтказилди.

Шу билан бирга, ходимларнинг ўз вақтида ишга келиши назорат қилиниб, уларга хизмат интизомига амал қилиш ва қонунийлиликни мустаҳкамлаш борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech