Сурхондарё вилояти ИИБда ИИВ академиясига ўқиш истагини билдирган номзодлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида тарғибот учрашув ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025-йил 13-июлдаги “Ички ишлар вазирлиги академияси бакалавриатининг “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналишига қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танловини ташкил этиш тўғрисида”ги 388-сон буйруғи тасдиқланган.
Мазкур буйруқ асосида Сурхондарё вилояти ички ишлар
бошқармаси биносида номзодлар ва уларнинг ота-оналари билан тарғибот ишлари олиб
борилди. Тадбир ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиси подполковник Қувонч Қодиров
ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш
хизмати масъул ходими подполковник Ўлмас Ҳамидовлар томонидан олиб борилди.
Тадбирда ИИВ Академияси томонидан тайёрланган видео ролик ҳамда эълонлар тингловчилар эътиборига ҳавола этилди. Тадбир давомида номзодлар ва уларнинг ота-оналари томонидан қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб берилди.