17 Июн 2025 йил 547

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Сунъий интеллектни жорий этиш – давр талаби” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 16 июнь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Сунъий интеллектни жорий этиш – давр талаби” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз Давлат Университети Ахборот технологиялари факультети Амалий математика кафедраси мудири, Физика-математика фалсафа фанлари доктори, Комилжон Ғуломқодировнинг маърузаси тингланди.

Маънавият ва маърифат дарси давомида, ўқув семинар ҳам ташкил этилиб, унда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Озод Насимов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-23-сон фармони ҳамда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа манфаатдор вазирлик хамда идоралар ўртасида 2025 йил 20 май кунидаги тегишли қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф низоми ҳамда унда келтирилган вазифалар тушунтириб ўтилди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.

Шунингдек, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли топшириқлар берилди.

Маънавият ва маърифат дарси якунида, ички ишлар органлари томонидан содир этилган салбий ҳолатлар акс этган видео фильм шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилди.

Text to speech