Сурхондарё вилояти ИИБда Маънавий-маърифий ишлар, кадрлар билан таъминлаш ҳамда жисмоний ва жанговар тайёргарлик йўналишида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Жорий йилнинг 16 июль куни вилоят ИИБ катта мажлислар залида вилоят ИИБ
бошлиғи ўринбосари подполковник Шадиев Шерзод Файзуллаевич ҳузурида 2025
йилнинг 6 ойи давомида Маънавий-маърифий ишлар,
кадрлар билан таъминлаш ҳамда жисмоний ва жанговар тайёргарлик йўналишида
амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда
келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган амалий чора-тадбирларга бағишланган
танқидий руҳдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар
билан таъминлаш хизмати хизмати бошлиғининг ўринбосарлари, шахсий таркиби, сохавий хизматларнинг
маънавий маърифий ишларга масъул ходимлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг маънавий-маърифий
ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспекторлари иштирок этдилар.
Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хизмат
ходимлари ҳамда жойлардаги масъуллар томонилан амалга оширилган ишлар ва йўл
қўйилган хато-камчиликлар хизмат бошлиғининг ўринбосарлари томонидан йиғилиш
қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари
подполковник Ш.Шадиев ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти
бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан йиғилиш иштирокчиларига бир қатор топшириқ
ва таклифлар берилди.