16 Июл 2025 йил 252

Сурхондарё вилояти ИИБда ёш ходимлар билан давра суҳбати ва психологик-тренинг машғулоти ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари ҳамда психолог Моҳинур Қаҳҳоровалар билан ҳамкорликда  ИИВ Академияси битирувчилари давра суҳбати ва психологик тренинг ташкил этилди.

Унда ёш ходимларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстримал вазиятларда психологик турғунлигини таъминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри баҳо беришни шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказилди.

Мутахассис-психолог томонидан психологик тренинг давомида, жамоада ижтимоий маънавий руҳий муҳитни янада яхшилаш, хизмат фаолияти давомида хизмат интизоми бузилиши, доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик каби салбий ҳолатларни баратараф этиш юзасидан муҳим маълумотлар берилди.

Text to speech