16 Январ 2024 йил 1029

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир” мавзусига бағишланди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда барча шаҳар-туман ИИБ шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан 11506-ҳарбий қисм баталон командирининг тарбиявий ва маъфкуравий ишлар бўйича ўринбосари майор Э. Оталиковнинг  маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Сурхондарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари майор Х.П.Нурматов томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

  “Маънавият ва маърифат” дарси якунида вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.

Text to speech