15 Сентябр 2025 йил 138

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Интизом ва қонунийлик – хизматнинг асосий қоидаси” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Интизом ва қонунийлик – хизматнинг асосий қоидаси” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, майор Нодир Холиқовнинг маърузаси тингланди.

Шунингдек, маънавият ва маърифат дарси давомида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини такомиллаштириш орқали соҳада малака салоҳиятини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 25 август кунидаги ВМ-536-сонли Қарори мазмун моҳияти вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, майор Ҳусан Нурматов томонидан яна бир бор ўқиб эшиттирилди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида маълумотлар берилиб танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғининг Юридик масалалар бўйича ўринбосари, подполковник Мурод Шаймардонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти, ҳужжатларни юритиш тартиб қоидалари тушунтирилди.

Шу билан бир қаторда, ИИВ томонидан юборилган тегишли кўрсатма ва топшириқлар етказилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилиб, шахсий таркибнинг жинговар шайлиги, билим савиясини янада ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.

Шу билан бир қаторда, ички ишлар органлари тизимида самарали хизмат қилган подполковник Самар Рашидов “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ Қуролли Кучлар резервига олиниб, тантанали равишда пенцияга кузатилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги майор Абдухалим Абдухалилов 1 сенятбр- “Мустақиллик куни” байрами муносабати билан “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ушбу кўкрак нишони бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан тантанали равишда топширилди.

Text to speech