Сурхондарё вилояти ИИБда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилинди
Халқ билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли учун долзарб
бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш орқали уларнинг турмуш тарзини яхшилаш, оғирини
енгил қилиш мақсадида, вазирлик – идора, сектор, вилоят ва туманлардаги барча
даражадаги раҳбарлар томонидан қабуллар ўтказилиш белгиланган.
Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси биносида
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шадиев Шерзод Файзуллаевич томонидан фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли масалаларда
мурожаатлар қилишди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан ўтказилган қабулда фуқаролар мол-мулкини
олиб бериш, ички ишлар органлари хизматига ишга кириш ва қайта тиклаш ва бошқа
бир қатор масалаларда билдирган мурожаатлари тингланиб, ижобий ечим изланди.
Айрим фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масъулларга
қўшимча ўрганиш учун йўналтирилиб ижроси назоратга олинди.