Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Маърифатли ёшлар – миллат фахри” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 14 июль куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Шерзод Шадиевлар иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Маърифатли ёшлар – миллат фахри” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз давлат университети Ўзбекистон тарихи ва манбашунослик
кафедраси ўқитувчиси Сафарали Кушаковнинг маърузаси тингланди.
Республика ҳудудида ички
ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми
бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош
бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий
таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари
тўғрисида маълумотлар берилиб танқидий фикрлар билдирилди.
Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерзод Шадиев томонидан ИИВ томонидан юборилган тегишли кўрсатма ва топшириқларни ўқиб эшиттириб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилиб, шахсий таркибнинг жинговар шайлиги, билим савиясини янада ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.