14 Апрел 2025 йил 957

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 14 апрел куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз Давлат Педагогика институти катта ўқитувчиси Фозил Шаймановнинг маърузаси тингланди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қудрат Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди. Шунингдек, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда хизматдошларига ўрнак кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига Бошқарма бошлиғининг буйруғи билан пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Text to speech