Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Бугунги геосиёсат ва Ўзбекистон” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи
ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда
барча шаҳар-туман ИИБ шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Бугунги
геосиёсат ва Ўзбекистон” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз
Давлат Университети тарих фанлар дўктори профессор Пардаев Тошкенбой
Ражабовичнинг маърузаси тингланди.
“Маънавият
ва маърифат” дарси давомида, 25 октябрь- Ички ишлар органлари куни муносабати
билан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармони билан Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий
минтақавий ҳудуд саф бўлинмалари йўл-патруль хизмати отряди йўл-патруль хизмати
инспектори кичик сержант А.Юсупов “Содиқ хизматлари учун” медали билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
тегишли буйруғи билан Сурхондарё вилоятида хизмат олиб бораётган бир қатор ички
ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари, “Аъло хизматлари учун”, I -даражали “Ички ишлар органларида
бенуқсон хизматлари учун”, II-даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун”, III-даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, Ички ишлар
вазирлигининг Фахрий
ёрлиғи, Ички ишлар вазирлигининг Эсдалик қўл соати, Қимматбаҳо совға - китоблар
тўплами билан, Ички ишлар вазирлигининг “Эсдалик қўл соати”лари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари
ўзига нисбатан пора таклиф қилиш ҳолатини тегишли тартибда хабар берганлиги
учун Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация
гуруҳи катта инспектори капитан А.Қосимов тўрт миллион сўм миқдорида, 2023 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси
Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара Қўшинининг хабарига асосида олиб борилган
қидирув тадбири давомида, Тожикистон Республикаси фуқароси М.У. чегара қоидаларини бузиб Сариосиё тумани
ҳудудида яшириниб, юргани аниқлаб жазо муқаррарлигини таъминлашга эришган Сариосиё тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори майор Х.Худойназаров уч
миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланган.
Ушбу
мукофотлар вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов томонидан тантанали равишда
топширилиб, уларнинг келгуси ишларига омад тилаб, ташаккур билдирилди.
Республика ҳудудида ички ишлар органлари
ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат
интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник
Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, жорий йилнинг ўтган ўн
ойи давомида Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир
этилган салбий ҳолатлар, қонунчилик бузилиш ҳолатлари ва оқибатлари тўғрисида
махсус тайёрланган видеоролик вилоят ИИБ ҳамда барча шаҳар-туман ИИБларнинг
шахсий таркиби эътиборига видеоселектор тарзида намойиш этилди.
“Маънавият ва маърифат” дарси
якунида вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев томонидан баъзи
ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда
фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари
билан бирга хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.
Сурхондарё
вилояти ИИБ Ахборот хизмати