Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Ўзбекистоннинг олтин авлоди” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 13 октябрь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, Акмал Муратов ҳамда Завкиддин Хужановлар иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Ўзбекистоннинг олтин авлоди” мавзусида маънавият ва маърифат дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз
давлат университети Тарих факультети ўқитувчиси, тарих фанлари доктори профессор
Икромжон Умаровнинг мавзу юзасидан маърузаси тингланди.
Бундан ташқари, вилоят
ИИБ Тиббиёт бўлими бошлиғи, подполковник Алишер Турсунов ҳамда вилоят ИИБ Тиббиёт
бўлими Ҳарбий тиббий комиссияси раиси катта лейненант Абдусаттор Ахмедовлар томонидан
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан янги қабул қилинган
норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти, ҳужжатларни юритиш тартиб
қоидалари ходимлар эътиборига етказилди.
Республика ҳудудида
ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми
бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси
Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг
хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида маълумотлар берилиб
танқидий фикрлар билдирилди.
Шу билан бир қаторда, ИИВ томонидан юборилган тегишли кўрсатма ва топшириқлар етказилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилиб, шахсий таркибнинг жинговар шайлиги, билим савиясини янада ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.