Сурхондарё вилояти ИИБда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг психоэмоционал ҳолати ўрганилди.
Сурхондарё
вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан
таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи
мутахассис психолог ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар
бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
ходимларининг психоэмоционал ҳолати ўрганилди. Бунда асосий эътибор, Ички
ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини
олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит
барқарорлигини таъминлаш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга
оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик
чора-тадбирларга қаратилди.
Шу билан бирга хизмат
давомида, ходимлар дуч келадиган муаммоли ва қийин вазиятларда ўзларини қандай
тутишлари ва бу жараёндан руҳий зўриқишларсиз чиқиш усул ва кўникмалари
оширилди.