Сурхондарё вилояти ИИБда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари учун йиғилиш бўлиб ўтди
Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция
ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимида хизмат қилиб
келаётган ходимлар ўртасида хизмат ва ижрочилик интизоми ҳамда қонунчиликни мустаҳкамлаш
мақсадида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни
расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Сайфуллаев Беҳзод Алишерович,
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Хуршид Атаназаров ва ИИВ
ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қудрат Самандаровлар
томонидан фуқароларга хизмат кўрсатишда қонунчилик, хизмат ва ижро интизомига қатъий
амал қилишлари, коррупсион ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича шахсий таркибга кўрсатма
ҳамда топшириқлар берилди