12 Август 2025 йил 206

Сурхондарё вилояти ИИБда фуқаролар учун тергов ва суриштирув соҳасига оид навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Сурхондарё вилоятида доимий равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 12 август куни, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Хуршид Атаназаров томонидан фуқаролари учун шахсий қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун масъул ходимларнинг иштироки таъминланиб, қилинган мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech