Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси Оила-муқаддас даргоҳ мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 12 май куни вилоят ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари, Бахтиёр Иноқов иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида Оила-муқаддас даргоҳ! (15-май “Халқаро оила куни”) мавзусида маънавият ва маърифат дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими
бошлиғи Гулнора Раҳмонованинг маърузаси тингланди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2025-йил 14-феврал кунидаги “Ўзбекистон Қуролли кучларининг
ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-23-сон Фармони мазмун-моҳияти
юзасидан вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан
таъминлаш хизмати Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими бошлиғи майор Хусан Нурматов
томонидан мазкур фармоннинг ички ишлар органлари ходимлари хизмат ўташлари давомида
фойдаланиши ҳамда амал қилиши лозим бўлган талаб ва тавсиялар тушунтирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2025-йил 30-апрел кунидаги “Ахборот технологиялари ёрдамида
содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган
чора-тадбирлар тўғриси”ги 153-сонли Қарори ва мазмун-моҳияти юзасидан вилоят ИИБ
Тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлими маъсул ходимининг маърузаси тингланди.
Маънавият ва маърифат дарси давомида,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил
30-апрелдаги “Ички ишлар оргоанлари тизимини рақамли трансформатсия қилиш бўйича
комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 155-сонли Қарори мазмун моҳияти ҳамда
мазкур қарор доирасида амалга оширилиши лозим бўлган чора - тадбирлар ҳусусида вилоят
ИИБ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бош инспектори, майор
Аброр Раҳимов томонидан сўз юритилди.
Шу билан бирга Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 май кунидаги 296-сонли қарори билан
“Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тартиби
тўғрисида”ги низом тасдиқланганлиги ҳамда мазкур Низомнинг мазмун моҳияти ҳусусида
вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма юридик таъминлаш гуруҳи етакчи юрисконсульти
подполковник Мурод Шаймардановнинг маърузалари тингланди.
Бундан ташқари, Республика ҳудудида
ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми
бузилиш ҳолатлари, коррупцион жиноятларга муросасизлик билан кураш олиб бориш, шахсий
таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида
танқидий фикрлар билдирилди.
Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи
ўринбосари Б.Иноқов томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка
қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш
борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.
Шунингдек, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш
борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли топшириқлар
берилди.
Шунингдек, 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ички ишлар
вазирининг тегишли буйруғи асосида, Музработ тумани Ички ишлар бўлими
фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги майор Бойқобил Бекмуродов Ички ишлар
вазирлигининг “Фахрий ходими кўкрак нишони” билан тантанали равишда тақдирланди.