Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойили истиқболлари” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 12 февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида
вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда барча шаҳар-туман ИИБ шахсий таркиби билан видео
селектор тарзида “Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойили истиқболлари”
мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети қодидаги Академик литсейи тарих
фани бош ўқитувчиси Усмонов Жаҳонгир Хўжақуловичнинг маърузаси тингланди.
Шунингдек,
“Ўз жонига қасд қилишни олдини олиш” мавзуси доирасида вилоят руҳий асаб касалликлари
диспансери врач психиатри Рўзимуродова Жумахол Рўзимуродовнанинг мавзу юзасидан
ушбу иллатнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари ҳусусидаги фикр мулоҳазалари,
таклиф ва тавсиялари тингланди.
Шундан сўнг, Республика ва вилоятимиз ҳудудида ички ишлар органлари
ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат
интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар шахсий таркибга ўқиб
эшиттирилиб, Ўзбекистон Республикаси ИИБ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси
Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва
кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда вилоят ИИБ ахборот хизмати билан
ҳамкорликда тайёрланган ички ишлар
органлари ходимлари билан боғлиқ салбий ҳолатлар акс этган видеофильм шахсий
таркиб эътиборига намойиш этилди.
“Маънавият
ва маърифат” дарси давомида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан баъзи
ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши
ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги
хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.
Шунингдек, ўз хизмат вазифасига
сидқидилдан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб, коррупцион жиноятларнинг олдини
олишда намуна кўрсатиб келаётган вилоят ИИБнинг бир гуруҳ ходимлари бошқарма
бошлиғининг пул мукофотлари, эсдалик совғалари ва уларнинг ота-оналари ташаккурномалари
билан тақдирланиб, эл-юрт олдида
қилаётган хизматлари эътироф этилди.