11 Август 2025 йил 173

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Манфаатлар тўқнашуви– коррупция ўчоғи” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 11 август куни вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Нодир Холиқов иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Манфаатлар тўқнашуви– коррупция ўчоғи” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз шаҳар адлия бўлими бош юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Воҳид Назаровнинг маърузаси тингланди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида маълумотлар берилиб танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, ИИВ томонидан юборилган тегишли кўрсатма ва топшириқлар етказилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилиб, шахсий таркибнинг жинговар шайлиги, билим савиясини янада ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.

Шу билан бир қаторда узоқ йиллар ички ишлар органлари тизимида самарали фаолият олиб борган подполковник Акмал Абдусатторов вилоят ИИБнниг тегишли буйруғи билан тантанали равишда пенцияга кузатилди.

Text to speech