Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Жалолиддин Мангуберди – мардлик ва жасорат тимсоли” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 16 сентябрь куни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида
вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео
селектор тарзида “Жалолиддин Мангуберди – мардлик ва жасорат тимсоли” мавзусида
навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети қошидаги Академик лицейи тарих
фани бош ўқитувчиси Ж.Усмоновнинг маърузаси тингланди.
Ўқув дарси
давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир
этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғи подполковник
Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда
қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикр мулоҳазалари билдириб ўтилди.
Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи
ўринбсари подполковник Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши,
хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан
қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга
хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.