23 Декабр 2024 йил 747

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Маънавий юксалиш тараққиёт кафолати” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 23 декабр куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Маънавий юксалиш тараққиёт кафолати” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз шаҳар 2-сонли умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Азизбек Алимовнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбсари подполковник Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.

Дарс давомида, вилоят ИИБ Даволаш профилактика муассасаси Тиббиёт бўлими Санитария эпидемиология назорати маркази бошлиғи-шифоркор майор Холмамат Шоимқуловнинг “Овқатдан заҳарланиш- ботулизм” касаллигининг белгилари ва аломатлари мавзусида шахсий таркибга маълумотлар бериб ўтди.

Text to speech