9 Сентябр 2024 йил 281

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот илмда” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Иноқов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиевлар иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот илмда” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт ўқитувчиси С.Тиловованинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, АТ Халқ банки Сурхондарё вилоят Минтақавий Маркази банк тармоқлари билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Бўронов томондан АТ Халқ банки томонидан мижозлар учун яратилган шарт-шароитлар, кредитларнинг фоиз ставка қулайликлари ҳамда яшил энергетикани тежаш мақсадида жорий қилинган ҳамда аҳоли ўртасида Қуёш панеллари ўрнатилиши учун ажратилаётган кредит маблағлари юзасидан тегишли маълумотлар ва тавсиялар бериб ўтилди.

Ўқув дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбсари подполковник Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.

Шундан сўнг, мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан татбиқ этишдаги катта хизматлари ҳамда “1 сентябрь – Мустақиллик куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғига биноан “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишони истеъфодаги майор Тошев Иззатилло Нуровичга, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Иноқов томонидан тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, жамиятда таъмагирлик ва коррупцион жиноятларнинг олдини олиш унга муросасиз қарши курашиш борасида  жонбозлик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларининг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Text to speech