Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Манфаатлар тўқнашуви – тараққиёт кушандаси” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 12 август куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник
Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари
шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Манфаатлар тўқнашуви – тараққиёт кушандаси”
мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув
бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими Ер ресурслари
талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси ходими Ж.Напасовнинг маърузаси тингланди.
“Маънавият
ва маърифат” дарси давомида қўшимча мавзу сифатида, вилоят Адлия бошқармаси
ҳуқуқий ахробот бўйича бош маслаҳатчиси Бунёд Авазовнинг “Сайлов ҳуқуқи: инсон қадрига юксак эътибор” мавзусидаги маърузасида
Ўзбекистон сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маърузаси
тингланиб, ушбу қонуннинг мазмун моҳияти шахсий таркиб эътиботига етказилди.
Шундан сўнг,
жорий йилнинг 9 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти ҳузурида ўтказилган
тезкор видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари шахсий таркиб эътиборига ўқиб эшиттирилди. Шу билан бирга Республика
ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда
хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий
хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масуъл ходими томонидан
шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари
тўғрисида танқидий фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Бундан ташқари, баъзи ходимларнинг
юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар
томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари
билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.