9 Июн 2025 йил 265

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Жадидлар жасорати – ибрат мактаби” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 9 июнь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Жадидлар  жасорати –  ибрат мактаби” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз Давлат Университети тарих фанлар доктори, профессор Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг қўшимча мавзу сифатида, вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бош инспектори подполковник Анвар Мирзаев томонидан “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги ЎРҚ-610-сонли Қонунининг мазмун моҳияти шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Маънавият ва маърифат дарси давомида, ўқув семинар ҳам ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоелектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан ноқонуний фойдаланилишини олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш мавзусида Сурхондарё вилояти Электромагнит мослашув хизмати 2-тоифали муҳандиси Самаджон Набиевнинг тақдимоти тингланди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.

Шунингдек, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, Жорий йилнинг 4-5 июн кунлари Тошкент вилоятида ўтказилган “Ёшлар ойлиги-2025” доирасида Ички ишлар органларининг ёш ходим ва ҳарбий хизматчилари ўртасида ўтказилган “Заковат интеллектуал” ўйини бўйича “Вазир кубоги” мусобақасида фахрли биринчи ўринни эгаллаган Сурхондарё вилояти ИИБнинг ёш ходимлари жамоаси Ички ишлар вазирлигининг 10 миллон сўм ҳамда бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғи билан 2 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Бундан ташқари, коррупцион жиноятларга муросасиз кураш олиб боришда ҳамда иш юритувида бўлган ҳужжатларни қонунга зид равишда ҳал қилиб бериш эвазига таклиф қилинган порани рад қилиб, сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир қатор ички ишлар органлари ходимлари вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғи билан пул мукофоти тантанали равишда топширилди. 

Text to speech