8 Сентябр 2025 йил 463

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Ички туризм: ҳам саёҳат, ҳам зиёрат” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 08 сентябрь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Ички туризм: ҳам саёҳат, ҳам зиёрат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз давлат университети қоишидаги Академик лицейи тарих фани катта ўқитувчиси, Жаҳонгир Усмоновнинг маърузаси тингланди.

Шунингдек, маънавият ва маърифат дарси давомида, жамиятда Ички ишлар органларининг имиджини ошириш масалалари юзасидан вилоят ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Фарҳод Тошбоевнинг маърузаси тингланиб, тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, ички ишлар органлари ходимлари эътиборига видеолавҳа намойиш этилди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида маълумотлар берилиб танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғининг Юридик масалалар бўйича ўринбосари, подполковник Мурод Шаймардонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти, ҳужжатларни юритиш тартиб қоидалари тушунтирилди.

Шу билан бир қаторда, ИИВ томонидан юборилган тегишли кўрсатма ва топшириқлар етказилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилиб, шахсий таркибнинг жинговар шайлиги, билим савиясини янада ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.

Шу билан бир қаторда жамиятда коррупцион жиноятларга муросасиз кураш олиб боришда, сафдошларига ўрнак бўлиб хизмат қилиб келаётган Бандихон тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи инспектори вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғи билан пул мукофоти тантанали равишда топширилди. 

Text to speech