7 Июл 2025 йил 430

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Давлат герби – мустақиллик тимсоли” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 7 июль куни вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, Бахтиёр Иноқов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Шерзод Шадиевлар иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Давлат герби – мустақиллик тимсоли” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз Давлат Университети академик лицейи тарих фани бош ўқитувчиси Дилжаҳон Абдулакимованинг маърузаси тингланди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида маълумотлар берилиб танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Иноқов томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.

вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Шерзод Шадиев томонидан шахсий таркибнинг жинговар шайлиги, билим савиясини янада ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими катта сержант Шермуҳаммад Жандреев “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганлиги муносабати билан унинг хизматлари эътироф этилган бўлса, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан вилоят ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи, подполковник Фарход Тошбоев Ички ишлар вазирлигининг “III- даражали Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Text to speech