6 Октябр 2025 йил 69

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Ахборот хавфсизлиги ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 06 октябрь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Завкиддин Хужанов иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Ахборот хавфсизлиги ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти” мавзусида  маънавият ва маърифат дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, ахборот технологиялари бугунги кунда жамиятнинг барча соҳаларига чуқур кириб борганлиги таъкидланиб, интернет имкониятлар дунёси сифатида кашф этилиши билан бирга у бир вақтнинг ўзида ҳам фойдали ҳам хавфли эканлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси маслаҳатчиси, таниқли шоир Салим Ашуров ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари, шоир Менгнор Олламуродлар иштирокида “Ватан учун, Миллат учун” шиори остида олиб борилаётган ислоҳотлар йўлидаги бунёдкорликлар мавзусида суҳбатлар ўтказилиб, ижодкорларнинг ватанни матҳ этувчи шеърлари тингланди. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг вилоят ИИБ кутубхонаси фондига бадиий китоблар тўпламлари совға сифатида топширилди.

Маънавият ва маърифат дарси давомида, вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғининг Юридик масалалар бўйича ўринбосари, подполковник Мурод Шаймардонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти, ҳужжатларни юритиш тартиб қоидалари ходимлар эътиборига етказилди.

Тадбир якунида, Республика миқёсида ўтказилган “Энг яхши тергов жамоаси”, “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик танловларида муносиб иштирок этиб фахрли биринчи ўринларни қўлга киритган ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийларига кўкрак нишонлари, диплом, фахрий ёрлиқ, пул мукофотлари, кўкрак нишонлари, бир гуруҳ ички ишлар ходимларига эса навбатдаги “подполковник” ҳамда “лейтенант” махсус унвонлари тантанали равишда топширилди.

Text to speech